
06.10.2022

Бюджет тушуми бўйича.
2022–йилнинг тўққиз ойлик давомида прогноз кўрсаткичлари ижроси бўйича бюджет режаси 22,3 млрд.сўм белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 23,1 млрд.сўм ёки режага нисбатан 0,8 млрд.сўмга қўшимча маблағлар туширилиб 103.5 фоизга бажарилди.
Жуладан: 2022йил 1-чоракда бюджет режаси 7065.0 млн.сўм белигиланган бўлиб, ҳақиқатда 7189.9 млн сўм ёки режага нисбатан 133.9 млн сўмга ёки қўшимча маблағ туширилиб 101.9 фоизга, 2022йил 2-чоракда бюджет режаси 8506.0 млн.сўм белигиланган бўлиб, ҳақиқатда 8621.2 млн сўм ёки режага нисбатан 115.2 млн сўмга ёки қўшимча маблағ туширилиб 101.4 фоизга, 2022йил 3-чоракда бюджет режаси 6739,0 млн.сўм белигиланган бўлиб, ҳақиқатда 7230,6 млн сўм ёки режага нисбатан 491,6 млн сўмга ёки қўшимча маблағ туширилиб 107,3 фоизга, 2022йил сентябр ойи бюджет режаси 2520,6 млн.сўм белигиланган бўлиб, ҳақиқатда 2595,7 млн сўм ёки режага нисбатан 75,1 млн сўмга ёки қўшимча маблағ туширилиб 103.0 фоизга бажарилди.
2022 йил биринчи ярим йилликда маҳаллий бюджет режаси 25,4 млрд.сўм белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 28,3 млрд.сўмга ёки режага нисбатан 3,0 млрд.сўм қўшимча маблағлар туширилиб 111,6 фоизга бажарилди.
Жумладан: 2022йилнинг 1-чорагида маҳаллий бюджет режаси 11,6 млрд.сўм белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 13,2 млрд.сўмга ёки режага нисбатан 1,6 млрд.сўм қўшимча маблағлар туширилиб 113,7 фоизга, 2022 йилнинг 2-чорагида маҳаллий бюджет режаси 13,8 млрд.сўм белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 15,1 млрд.сўмга ёки режага нисбатан 1,4 млрд.сўм қўшимча маблағлар туширилиб 109,9 фоизга, 2022 йилнинг 3-чорагида маҳаллий бюджет режаси 15,3 млрд.сўм белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 14,8 млрд.сўмга ёки режага нисбатан 0,5 млрд.сўмга кам маблағлар туширилиб 96,7 фоизга бажарилган.
Жорий йил учун 30,0 млрд.сўмлик режа белгиланган. Ҳар бир солиқ тури бўйича имкониятимизни ҳисоб-китоб қилиб чиқдик. Йил якуни бўйича 2,0 млрд.сўм қўшимча даромад туширамиз.
Шу қаторида, солиқ юкини пасайиши, қулай шароитларни яратилиши ҳисобига тадбиркорлар сони 197 тага ошди.
Солиқдан “қочиш” камайди. Ўтган йили тадбиркорларнинг солиқларни ихтиёрий тўлаб бериши 95 фоизга ҳам етмаган бўлса, 2022 йил 98 фоизни ташкил этди.
1. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 16-март куни Давлат солиқ қўмитасига ташрифи давомида соҳани такомиллаштириш, хусусан солиқ тизимини рақамлаштириш, солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва кўламини ошириш, шунингдек,“Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлар билан бевосита мулоқотга киришиб, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни тушунтириш юзасидан бир қатор топшириқлар берганди.
Мазкур топшириқларнинг ижросини таъминлаш, тадбиркорларни солиқ соҳасидаги ўзгариш ва янгиликлар билан таништириш мақсадида, учрашувларда туманимизнинг барча худудларидан(махаллаларида) жами 236 нафардан ортиқ тадбиркорлар иштирок этишди.
Шунингдек, 2022-йилнинг III- чораги давомида Тупроққалъа туман давлат солиқ инспекцияси мутахассислари томонидан туманнинг барча худудларида(махалаларида) жами 23 маротаба тадбиркорлар билан бевосита мулоқотлар ўтказилиб, қарийб 145 та тадбиркорлик субъектларига солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, янгиликлар, автоматлаштирилган (Электрон шаклда ҳисоботлар юбориш, Электрон шаклда ариза ва мурожаатлар юбориш) ахборот тизимлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, бугунги кунда Тупроққалъа туманида 867-та тадбиркорлик субъектлари фаолият юритади. Йил бошидан буён “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида туманимиздаги 98 та корхонанинг 145 та муаммолари ўрганилиб, мазкур муаммоларнинг 129 дан ортиғи бевосита солиқ ходимлари кўмагида ҳал этилди.
Тупроққалъа туман давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектлари билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 96 та корхонадаги 297 нафар норасмий ишловчи фуқаролар фаолияти қонунийлаштирилиб, уларнинг ижтимоий ҳимояси таъминланди.
Айтиш керакки, кейинги йилларда мамлакатимизда аҳоли ва бизнес учун қулайликларни ошириш, солиқ муносабатларида инсон омилини камайтириш мақсадида солиқ маъмуриятчилиги тубдан ислоҳ қилинмоқда. Хусусан, 2020 йилда янги Солиқ кодекси қабул қилинди. Солиқ турлари 13 тадан 9 тага камайтирилди. Мулк солиғи эса 5 фоиздан 1,5 фоизга тушди. Қўшилган қиймат солиғи 20 фоиздан 15 фоизга пасайтирилди. Натижада, тумандаги тадбиркорларнинг ҳам ислоҳотларга ишончи ортиб, солиқ тушумлари туманда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 баравар кўпайган бир вақтда, 2022-йилнинг 8 ойи давомида,бошқа солиқ турларидан ортиқча тўлов суммасини қайтариш юзасидан 103 корхонада 654,1 млн. сўм пул маблағлари корхоналарнинг ҳисоб рақамларига қайтарилди.
2022-йилнинг тўққиз ойи давомида туманимизда солиқ тўловчилари томонидан 23099,4 млн. сўм миқдорида солиқлар тўланиб, белгиланган прогноз режаси 789,4 млн. сўм ортиғи билан бажарилди.Бюджетга йўналтирилган маблағларнинг асосий қисми 18849,1 млн. сўми, яъни 81,6 фоизи юридик шахслар, 4250,2 млн.сўми ёки 18,4 фоизи эса жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келди.
Жумладан: 2022 йилнинг тўққиз ойи давомида АОС(айланмадан олинадиган солиқ) режаси 2487,0 млн.сўм белгиланган бўлиб,ҳақиқатда 2541,9 млн. сўмга ёки режага нисбатан 54,9 млн.сўм қўшимча маблағлар туширилиб 102,2 фоизга, “Ишчи хизматчилар даромад солиғи”дан режаси 9151,0 млн.сўм белгиланган бўлиб,ҳақиқатда 9927,9 млн. сўмга ёки режага нисбатан 776,0 млн.сўм қўшимча маблағлар туширилиб 108,5 фоизга,”ЯТТлар қатъий солиғи”дан режаси 230,0 млн.сўм белгиланган бўлиб,ҳақиқатда 240,0 млн. сўмга ёки режага нисбатан 10,6 млн.сўм қўшимча маблағлар туширилиб 104,6 фоизга,”Сув ресурслардан фойдаланилганлик учун” солиқ режаси 175,0 млн.сўм белгиланган бўлиб,ҳақиқатда 259,2 млн. сўмга ёки режага нисбатан 84,2 млн.сўм қўшимча маблағлар туширилиб 148,1 фоизга, “Юридик шахслар ер солиғи”дан режаси 1521,0 млн.сўм белгиланган бўлиб,ҳақиқатда 1896,5 млн. сўмга ёки режага нисбатан 375,5 млн.сўм қўшимча маблағлар туширилиб 124,7 фоизга бажарилди.
Ҳурматли тадбиркорлар энди харид суммасидан 1 фоизли кешбек олиш, “Солиқ ҳамкор” тизимларининг жорий этилишига ҳам тўхталиб ўтадиган бўлсам — бу тизим мижозларни жалб қилишга қаратилган махсус бонус дастурларининг бир тури бўлиб, солиқ тизимида самарали қўлланиб келиняпти.
Тўғриси, солиқчилар яқин пайтгача фақат солиқ йиғиш билан шуғулланиб келган.
Президентимизнинг 2021-йил 4-октябрдаги ПҚ-5252 сонли қарори (Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида назорат касса техникасидан фойдаланишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора тадбирлари тўғрисидаги”)га асосан, чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида назорат-касса техникасидан фойдаланишни такомиллаштириш ҳамда яширин иқтисодиёт ҳажмини қисқартириш мақсадида харид суммасидан 1 фоиз миқдорда кешбек қайтариш механизми жорий этилди.
Маълумки, ҳар бир тадбиркорлик нуқтаси маҳсулот сотса QR коди бўлган фискал чек бериши шарт. Агар улар бундай чекни бермаса ёки пластик картада савдо қилишни истамаса, харидор дўконда тортишиб ўтирмай, бу ҳақда “Солиқ ҳамкор” тизими орқали хабар бериши мумкин. Албатта, бунда мурожаат қанчалик асосли эканлиги жиддий текширилади. Қоидабузарлик ҳолатлари тасдиқланган тақдирда мурожаатчи — солиқ ҳамкор орқали ундирилган жарима суммасининг 20 фоизи миқдорида рағбатлантирилади.
Жумладан, туманда 2022йил 9 ойи давомида “Солиқ ҳамкор” дастури орқали 43 та мурожаат келиб тушган бўлиб,ушбу мурожаатлар юзасидан ўтказилган текширишларда 45-та ҳолатда 213.5 млн.сўм молиявий жарима қўлланилиб шу даврда, текширида аниқланган қоидабузарлик ҳолатлари тасдиқланганлиги натижасида “Солиқ ҳамкор” орқали ундирилган жарималардан 28,0 млн.сўм мукофот пули мурожаатчиларга қайтиб берилган.
2. 2022йилнинг 9-ой мобайнида Тупроққалъа туманда фаолият юритаётган корхона ва ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 07.01.2021йилдаги “Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва уларни солиқ хавфи даражаси бўйича тоифалаш тартиби тўғрисида”ги №1-сонли карорига асосан, 168-та корхонада “Камерал солиқ текшируви” ўтказилиб,ўтказилган текширишлар натижасида шу даврда 643,4 млн.сўмга қайта хисоботлар олиниб бюджетга қўшимча ҳисобланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.11.2021йил “Орол бўйи минтақасида тадбиркорликни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар” тўғрисидаги ПФ-25-сонли фармони юзасидан тумандаги 86-та корхона ва ташкилотларга, туманда янги ташкил этилиб , рўйхатдан ўтган корхоналар учун ҳисобланиши лозим бўлган Фойда солғи, ҳамда ер ва мол-мулк солиқларини 50 фоизга камайтириб хисоботлар тақдим қилиниши юзасидан, тушунтиришлар ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимчча чора-тадбирлар” тўғрисидаги ПК№104-сонли карор (2022 йил 1 апрелдан 2025 йил 1 январга қадар чакана савдо ва умумий овқатланиш, меҳмонхона (жойлаштириш) хизматлари, автотранспортда йўловчи ва юк ташиш, транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш, компьютер хизматлари, маиший техникани таъмирлаш, агро ва ветеринария хизматларини кўрсатувчи ҳамда кўнгилочар масканларда хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари учун ижтимоий солиқ ставкасини 1 фоиз этиб белгиланганлиги) юзасидан 68-та корхонада тушунтиришлар ўтказилди.
Давлат солиқ идоралари томонидан асоссиз тадбиркорлик фаолиятига аралашиш, ноқонуний текшириш ўтказилишига йўл қўйилмайди.
Тупроққалъа туман давлат солиқ хизмати органлари ходимлари солиқ соҳасига оид барча саволларингизга жавоб бериш, билмаганларингизни ўргатиш ва “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорларга яқиндан ёрдам беришга доимо тайёрдирлар.
Султанов Иномжон Иқрамович!