06.07.2022
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 16-март куни Давлат солиқ қўмитасига ташрифи давомида соҳани такомиллаштириш, хусусан солиқ тизимини рақамлаштириш, солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва кўламини ошириш, шунингдек, “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлар билан бевосита мулоқотга киришиб, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни тушунтириш юзасидан бир қатор топшириқлар берганди.
Мазкур топшириқларнинг ижросини таъминлаш, тадбиркорларни солиқ соҳасидаги ўзгариш ва янгиликлар билан таништириш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти бошчилигида жойларда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилди. Учрашувларда туманимизнинг барча худудларидан(махаллаларидан ) жами 226 нафардан ортиқ тадбиркорлар иштирок этишди.
Шунингдек, 2022-йилнинг II чораги давомида туман давлат солиқ инспекцияси мутахассислари томонидан туманнинг барча худудларида(Махалаларида) жами 14 маротаба тадбиркорлар билан бевосита мулоқотлар ўтказилиб, қарийб 105 та тадбиркорлик субъектларига солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, янгиликлар, автоматлаштирилган ахборот тизимлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, бугунги кунда Тупроққалъа туманида 867та тадбиркорлик субъектлари фаолият юритади. Йил бошидан буён “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида туманимиздаги 80 та корхонанинг 122 та муаммолари ўрганилиб, мазкур муаммоларнинг 110 дан ортиғи бевосита солиқ ходимлари кўмагида ҳал этилди.
Тупроққалъа туман давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектлари билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 77 та корхонадаги 265 нафар норасмий ишловчи фуқаролар фаолияти қонунийлаштирилиб, уларнинг ижтимоий ҳимояси таъминланди.
Айтиш керакки, кейинги йилларда мамлакатимизда аҳоли ва бизнес учун қулайликларни ошириш, солиқ муносабатларида инсон омилини камайтириш мақсадида солиқ маъмуриятчилиги тубдан ислоҳ қилинмоқда. Хусусан, 2020 йилда янги Солиқ кодекси қабул қилинди. Солиқ турлари 13 тадан 9 тага камайтирилди. Мулк солиғи эса 5 фоиздан 1,5 фоизга тушди. Қўшилган қиймат солиғи 20 фоиздан 15 фоизга пасайтирилди. Натижада, тумандаги тадбиркорларнинг ҳам ислоҳотларга ишончи ортиб, солиқ тушумлари туманда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 баравар кўпайган бўлган бир вақтда, 2022-йилнинг 1-ярим йиллигида , бошқа солиқ турларидан ортиқча тўлов суммасини қайтариш юзасидан 67 корхонада 596.3миллион сўм пул маблағлари корхоналарнинг ҳисоб рақамларига қайтарилди.
2022-йилнинг II чораги давомида туманимизда солиқ тўловчилари томонидан 15873,5миллион сўм миқдорида солиқлар тўланиб, белгиланган прогноз режаси 302,5 млн. сўм ортиғи билан бажарилди. Бюджетга йўналтирилган маблағларнинг асосий қисми 12947,9 млн. сўми, яъни 81,6 фоизи юридик шахслар, 2925,6 млн.сўми ёки 18,4 фоизи эса жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келди.
Ҳурматли тадбиркорлар энди харид суммасидан 1 фоизли кешбек олиш, “Солиқ ҳамкор” тизимларининг жорий этилишига ҳам тўхталиб ўтадиган бўлсам — бу тизим мижозларни жалб қилишга қаратилган махсус бонус дастурларининг бир тури бўлиб, солиқ тизимида самарали қўлланиб келиняпти.
Тўғриси, солиқчилар яқин пайтгача фақат солиқ йиғиш билан шуғулланиб келган. Президентимизнинг 2021-йил 4-октябрдаги қарорига асосан, чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида назорат-касса техникасидан фойдаланишни такомиллаштириш ҳамда яширин иқтисодиёт ҳажмини қисқартириш мақсадида харид суммасидан 1 фоиз миқдорда кешбек қайтариш механизми жорий этилди.
Маълумки, ҳар бир тадбиркорлик нуқтаси маҳсулот сотса QR коди бўлган фискал чек бериши шарт. Агар улар бундай чекни бермаса ёки пластик картада савдо қилишни истамаса, харидор дўконда тортишиб ўтирмай, бу ҳақда “Солиқ ҳамкор” тизими орқали хабар бериши мумкин. Албатта, бунда мурожаат қанчалик асосли эканлиги жиддий текширилади. Қоидабузарлик ҳолатлари тасдиқланган тақдирда мурожаатчи — солиқ ҳамкор орқали ундирилган жарима суммасининг 20 фоизи миқдорида рағбатлантирилади.
“Солиқ ҳамкор” дастури орқали келиб тушаётган мурожаатлар дастлаб солиқ ходимлари томонидан яхшилаб ўрганиб чиқилади агарда рад қилиш учун асос бўлсагина рад қилинади.
Ўрганиш жараёнида мурожаатда қайд этилган ҳолат исботланган тақдирдагина ушбу ҳолат юзасидан қонунчилик доирасида чоралар кўрилиши мумкин. Мурожаат исботланмаса, ҳеч қандай чора кўрилмайди.
Давлат солиқ идоралари томонидан асоссиз тадбиркорлик фаолиятига аралашиш, ноқонуний текшириш ўтказилишига йўл қўйилмайди.
Ҳурматли тадбиркорлар!
Тупроққалъа туман давлат солиқ хизмати органлари ходимлари солиқ соҳасига оид барча саволларингизга жавоб бериш, билмаганларингизни ўргатиш ва “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида сизга яқиндан ёрдам беришга доимо тайёрдирлар.