
18.02.2023

Ижтимоий тармоқларда “Бобур Мирзо” фермер хўжалигининг ер муносабатлари бўйича низоли масала юзасидан тарқалган хабари юзасидан расмий муносабат:
Мазкур ер муносабатлари билан боғлиқ низоли масала даъвогар “Бобур Мирзо” фермер хўжалигининг даъвоси бир неча маротаба судлар томонидан кўриб чиқилган ва ҳал қилув қарорлари чиқарилган.
Хусусан, ижтимоий тармоққа жойланган ва музокарага сабаб бўлаётган Тупроққалъа туман ҳокимининг 2020 йил 4 декабрь кунги 506қ-сонли қарори даъвогар “Бобур Мирзо фермер хўжалигининг даъвосига асосан Боғот туман маъмурий судининг 03.08.2020 йилдаги ҳамда Ҳазорасп туман маъмурий судининг 26.08.2020 йилдаги ҳал қилув қарорлари асосида қабул қилинган.
Бироқ судларнинг ушбу ҳал қилув қарорлари кейинчалик “Шербек Хўжаниёз” фермер хўжалигининг апелляция шикоятига асосан Хоразм вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 16.02.2021 йилдаги ҳамда Урганч туманлараро маъмурий судининг 03.03.2021 йилдаги қонуний қарорларига асосан бекор қилинган.
Шу каби Ўзбекистон Республикаси Олий суди маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг ҳам 08.07.2021 йил кунги қарори билан Урганч туманлараро маъмурий суди ва Хоразм вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган.
Иддаода назарда тутилган ижара шартномасини тузиш, унга ўзгартириш киритиш ва бекор қилиш шу пайтда амалда бўлган (Вазирлар Маҳкамасининг 24.11.2021 йилдаги 709-сонли қарори билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган) Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2003 йилдаги 476-сонли қарори билан тартибга солинган.
Қарор билан тасдиқланган 7-8-иловаларнинг тегишли бандларига кўра ижара шартномаси суд қарорига биноан бекор қилинган.
Эслатма тариқасида: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармонига асосан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш ваколатлари, улар юзасидан қарор, фармойиш ёки бошқа турдаги ҳужжат қабул қилиш ҳуқуқи 2021 йил 1 августдан бекор қилинган.
Тупроққалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати