
20.04.2021
Ижтимоий тармоқларда Тупроққалъа тумани Питнак шахрида жойлашган "Мунис Хоразмий" номидаги истирохат боғининг таъмирталаб ахволдалиги келтирилган ва кенг мухокамага сабаб бўлган ҳабар юзасидан
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Фотолавҳалар орқали келтириб ўтилган "Мунис Хоразмий" номидаги истирохат боғи хозирги кунда таъмирталаблигини инобатга олиб, Тупроққалъа тумани ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги 145-сонли раёсат мажлиси баёни ижросини таъминлаш мақсадида 22.01.2021 йилдаги 41қ-сонли қарори қабул қилинган бўлиб, унда 1175 кв.м суғориш тизимини таъмирлаш, 2 дона дренаж ва суғориш тизимларини яратиш, 57 та ташқи ёритиш устунларини ўрнатиш, 36 км узунликда пиёда ва велосипед йўлларини қуриш ва 23 та чиқинди ташлаш қутиларини ўрнатиш назарда тутилган.
Шунингдек, Парк ҳудудида кўнгилочар атракционлар қуриш, савдо ва дам олиш нуқталарини ташкил қилиш назарда тутилган бўлиб, ишлар тендер танлови асосида пудратчи қурувчи ташкилотларга берилиши ва қурувчи ташкилотлар томонидан белгиланган ишлар амалга оширилиши кўзда тутилган.
"Мунис Хоразмий" номидаги истирохат боғида хозирги кунда ободонлаштириш ва тозалаш ишлари амалга оширилиб, йўлаклар ариқлар тартибга келтирилди.