21.03.2023
Азиз юртдошлар!
Тароватли кунларда табиат уйғониб, жонажон диёримизга барчамиз орзиқиб, соғиниб кутган Наврўзи олам кириб келмоқда.
Минг йиллар давомида маънавий ҳаётимизнинг кўрку зийнати бўлиб келаётган бу ажойиб, хосиятли байрам бугун қалбларимизга яна чексиз қувонч ва завқ бағишламоқда.
Туманимизнинг жонкуяр, фидойи, меҳнатсевар ҳамда меҳрибон халқини шарқ миллий байрами Наврўз айёми билан чин қалбимдан табриклайман.
Мана шундай файзли, шодиёна айёмда туманимиздаги барча-барча юртдошларимга юксак ҳурматим ва энг эзгу тилакларимни изҳор этаман.
Ҳаётингиз баҳор тонгидек тиниқ, бахтли ва фаровон бўлсин!
Шарқона Янги йилимиз — Наврўзи оламнинг қадами қутлуғ ва баракали келсин! Мана шу қутлуғ кунда сиз азизларга сиҳат-саломатлик, бахт, омад, оилаларингизга тинчлик-тотувлик, файз ва барака тилайман.
Республикамиз бўйлаб "Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!" деган эзгу тилаклар янграмоқда.
Ҳақиқатан ҳам, Наврўз ўзининг буюк қудрати билан табиатни уйғотмоқда. Ислоҳотлар эса жамиятни, олийжаноб халқимизнинг онгу тафаккури, беқиёс салоҳиятини намоён этмоқда.
Ҳозирги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳот ва ўзгаришлар айни шу улуғ мақсадга — ҳар кунимиз Наврўз бўлишига, яъни, эл-юртимиз ҳаётининг обод ва фаровон бўлишига қаратилган.
Ҳаммамиз учун суюкли ва ардоқли Наврўз байрами билан барчангизни яна бир бор чин қалбимдан табриклайман!
Наврўз ҳар бир хонадонга, бутун туманимиз аҳлига тинчлик-хотиржамлик, бахту саодат, қут-барака олиб келсин!
Барча эзгу ният ва мақсадларимиз амалга ошсин! Она Ватанимиз фаровон бўлиб, Жонажон юртимиз обод бўлсин!
Меҳрибон халқимиз доим соғ-омон, Наврўз айёми барчамизга муборак бўлсин!
Ҳурмат билан, Алишер Салаев.