
21.10.2022

Мухтарам Президентимизнинг ташаббуси билан ташкил этилган “Маҳаллабай” ишлашнинг янги вертикал тизими, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, янги иш ўринларини очиш, камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига ҳар бир оиланинг даромадини ошириш мақсадида ташкил қилинган янги тизим бўлишига қарамасдан- “Ҳоким ёрдамчиси” лавозими маҳаллалардаги иқтисодий масалаларнинг ечимини ҳал қилишда асосий омил бўлиши жорий йилнинг ўтган даврида ўз самарасини кўрсата бошлади.
Жумладан,
Ҳоким ёрдамчилари томонидан дастлаб маҳаллалардаги барча хонадонлар уйма – уй юрган ҳолда хатловдан ўтказилиб, мавжуд 13 349 та хонадон иқтисодий аҳволига кўра 4 та тоифага ажратиб олинди. Яъни, маҳаллаларда мавжуд хонадонларда яшовчи оилаларнингоилавий ахволи, ижтимоий таъминоти, олаётган даромалари, ишсизлик даражаси, уларнинг истаклари ва бошқа холатларига қараб,
биринчи тоифа – 2 322 та хонадондагилар (яъни туманда мавжуд хонадонларнинг 17,4 фоизи) даромади кам, бироқ даромад топишга ҳаракат қилаётганларга;
иккинчи тоифа – 4 424 та хонадондагилар (яъни туманда мавжуд хонадонларнинг 33,1 фоизи) доимий даромадга эга, қўшимча даромад топиш истагидаги борларга;
учинчи тоифаэса – 717 та хонадондагилар (яъни туманда мавжуд хонадонларнинг 5,4 фоизи) ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган хонадонларга;
тўртинчи тоифа – бу туманда мавжуд хонадонларнинг 5 865 та (44,1 фоизи) иқтисодий аҳволи яхши ва ўзига тўқ хонадонларга ажратилди.
Шунингдек, хонадонларда яшвчи фуқаролар билан ўтказилган сўровнома натижалари бўйича аҳолининг 3372 нафари ишсиз фуқаролар эканлиги, шундан 2639 нафарининг ишлаш, 770 нафарининг касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқиш, 277 нафарининг тадбиркорлик билан шуғулланиш, 381 нафарининг кредит олиш,
124 нафарининг субсидия олиш ва 81 нафарининг кооперация асосида ишлаш истагида бўлган хонадон аъзолари эканлиги аниқланди.
Булардан ташқари, хонадонларда истеқомад қилувчи фуқаролардан 967 нафари ногирон аъзолари эканлиги, уларнинг 160 нафари 1-гуруҳ, 719 нафари 2-гуруҳ, 88 нафари 3-гуруҳ ногиронлар тоифасига кириши маълум бўлди.
Жорий йилнинг 6 ойида ҳоким ёрдамчилари томонидан маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйичаамалга оширилган ишлар натижасида 1984 нафар фуқароларнинг даромадли меҳнат билан бандлиги таъминланди.
Яъни, 680 нафар фуқаро доимий иш жойларига, 937 нафар фуқаролар ўзини-ўзи банд қилиш орқали ва 367 нафар фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилган ҳолда ишга жойлаштирилди.
Доимий даромад манбаига эга бўлмаган ва ишсиз аҳолини, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни қизиқишларини ўрганиш орқали уларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўргатувчи ўқув марказларига йўналтириш ҳамда ўқишни тамомлаган битирувчиларнинг бандлигини таъминлашга ёрдам бериш мақсадида 422 нафар фуқаро касб-ҳунарга, 241 нафар фуқаро тадбиркорлик кўникмалари бўйича ўқитилиб, жами 663 нафар фуқаролар касб-хунар ва тадбиркорлик йўналишлари бўйича малакали мутахассис бўлади. Шулардан 418 таси ўқишни тугатган, 245 таси хозиги кунда уқишни давом қилдирмоқда.
I. Оилавий тадбиркорлик дастури доирасида ҳоким ёрдамчилари тавсияномалари асосида 370 та лойиҳага 8,9 млрд.сўм имтиёзли кредитлар ажратилди ва 371 та янги иш ўринлари яратилди.
II. Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, доимий бандлигини таъминлаш ва қўшимча даромад манбаини яратиш мақсадида 147 та ҳолатда 410,7 млн.сўм субсидиялар ажратилди.
Хусусан,
40 нафар фуқарога асбоб-ускуна сотиб олиб бериш учун 149,1 млн. сўм.
15 нафар фуқарога тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтишлари учун 4,1 млн. сўм.
24 нафар фуқарога худармадликка аъзолик бадали учун 14.5 млн.сўм.
90 нафар фуқаронинг доимий бандлигини таъминлаш учун
3 та кооперация ташкил қилиниб, 243 млн. сўм ажратилди.
(Мисол учун; 07.03.2022 йилда “Шахзодбек Азизбек Лазизбек” ишлаб чиқариш кооперация ташкил қилиниб, 50 нафар ишсиз фуқаролар кооперацияга жалб қилинди ва 135 млн. сўм субсидия ажратилди.
Ушбу ажратилган субсидия маблағига хар бир кооператив аъзоларига 65 кунлик 50 та қора товуқ, 100 килограмм озуқа емлари берилди. Кооперация аъзоларига берилган ушбу қора товуқлар 90 кунлик бўлгандан кейин, тухум ва гўшт махсулотларини бозор нархларида сотиб даромад топишлари белгиланди.)
III. 80 та юридик ва 174 та якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди.
ИВ. Тадбиркорлик йўналишида аҳолига очиқ танлов асосида ер участкалари ва кўчма савдо шахобчаларини жойлаштириш жойларини ажратиш мақсадида “Е-АУКСИОН” ҳамда “К-савдо.солиқ.уз” очиқ электрон сайтларига жойлаштирилиб, ушбу электрон тизими орқали очиқ танловга чиқарилмоқда.
Туманда жами тадбиркорлик мақсадлари учун хатлов натижасида аниқланган бўш ер майдонларидан 68 та лотлар аукционга қўйилди ва 5 та лотларда ғолиблар аниқланди.
Аҳолига қўшимча даромад олишлари учун пахта ва ғалла экин майдонлари ҳисобидан қисқарган 161 гектар ер майдони аҳолига очиқ танлов асосида ажратиш мақсадида очиқ электрон тизимга жойлаштирилди ва “Е-АУКСИОН” тизими орқали 981 та лотларда очиқ танловга чиқарилган ер майдонларини 981 нафар фуқаролар 10 йилга ижарага олган ерларни экиб, ўзларини оиласига даромад олиб келадиган қўшимча имкониятга эга бўлишди.
Тупроққалъа туманида жорий 2022 йил якунига қадар амалга ошириладиган ишлар қуйидагича режалаштириб олинди:
- Тумандаги ишсиз аҳолини 2022 йил якунига қадар тўлиқ бандлиги таъминланиб, 5,0 мингдан ортиқ иш ўринлари яратилади.
Жумландан, бўш ва захираланган (квота) иш ўринларига
515 нафар, касбга ўқитиш орқали 800 нафар (400 нафар касб-хунарга, 400 нафар тадбиркорликка), инвестиция лойиҳалариниишга тушириш ҳисобига 311 нафар, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига 450 нафар, ўзини ўзи банд қилиш ҳисобига 1927 нафар, экин экиладиганер майдонлари ажратиш орқали 1011 нафар ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланади.
Шунингдек, йил давомида 321 та (201 та ХЮС ва 120 та ЯТТ) янги тадбиркорлик субъектлари ташкил қилиш режалаштирилган.
- “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастури доирасида 28 млрд.сўм миқдорида 1300 нафарга яқин фуқароларга имтиёзли кредитлар ажратилиб, доимий даромадга эга бўлишлари ва қўшимча даромад топишларига кўмаклашилади;