Очиқ мулоқот ўтказилди

Бугун Тупроққалъа тумани ҳокимлигида ҳудудда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш масалалари юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди.

Очиқ мулоқотда туман ҳокимининг маҳаллалардаги ёрдамчилари, маҳаллий кенгаш вакиллари, оммавий ахборот воситалари ҳодимлари иштирок этишди.

Хусусан, очиқ мулоқотда Қишлоқ хўжалиги махсулотлари ялпи ҳажми январ-сентябрь ойларида 324,5 млрд. сўмни ташкил қилгани ва йил якунига қадар 572,0 млрд. сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши кутилётганлиги ва бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 109,3 фоизни ташкил қилиши маълум қилинди.

 

 


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK Dekabr 26, 2021 - Автор: Машарипов Фурқат