23.12.2021
Давлатимиз рахбариятининг олиб бораётган сиёсати асосида фуқароларимизга хамма сохаларда хизмат кўрсатиш ва давлат идораларидан давлат хизматларидан фойдаланишда жуда катта имкониятлар ва шароитлар яратилмоқда.
Хусусан Ҳозирги кунда Тупроққалъа тумани Давлат хизматлари маркази томонидан хам фуқароларимизга Давлат хизматлари кўрсатиш қулай ва самарали фойдаланиш учун барча шарт шароитлар яратилган.
Хизмат кўрсатиш хонаси, кутиб туриш жойлари ва хизмат тўловларини амалга ошириш учун банк хизматлари йўлга қўйилган.
Хозирги кунда Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар сони 165 тадан ошиб кетган ва кейинги пайтда яна янги хизматлар жорий этилган.
Жумладан
Жорий йилнинг 1 августидан бошлаб Вазирлар Махкамасининг 28 апрель 248 сонли қарори билан “Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
маъмурий регламентига асосан
ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар, одамнинг иммунитет танқислиги вирусини келтириб чиқарадиган касалликка (ОИВ инфекциясига) чалинган 18 ёшгача бўлган шахслар ҳамда 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга;
давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган шахсларга;
болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга;
ёшидан қатъи назар иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа ва пенсия тайинлаш хизматлари
2021 йилнинг 5 октябридан бошлаб Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 4 октябрда 617 сонли қарори билан “Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан
«Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланган ёшлар ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсларида ўқиш харажатларини компенсация қилиш бўйича;
«Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланган ёшлар ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини қоплаш бўйича;
Хусусий ташкилотларга ишга қабул қилинган, «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни касбга қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш харажатларини компенсация қилиш бўйича;
«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг бир қисмини ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаб бериш бўйича;
«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат олган ёшларга компьютер харидлари учун истеъмол кредитлари ажратиш ҳамда мазкур кредитларнинг фоиз тўловларини компенсация қилиш бўйича регламентлари тасдиқланиб давлат хизматлари кўрсатилиб келинмоқда.