Элчилар Тупроққалъа туманига ташриф буюрдилар

Тупроққалъа туманига 16 декабрь куни ташриф буюрган Малайзия давлати, Саудия Арабистони мамлакати ҳамда Туркманистон Республикаси элчилари туман масъул рахбарлари билан биргаликда туманда фаолият кўрсатаётган экспортёр корхоналарнинг ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита жойига чиқиб ўрганилди.

Жумладан:  

Туманда фаолият юритаётган “New Best Style” масъулияти чекланган жамияти томонидан ишлаб чиқарилаётган гул қағоз (обой) маҳсулотларини Туркманистон Республикаси элчиси томонидан экспорт қилишда ёрдамлашишни билдириб ушбу корхонанинг тижорат таклифи ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларидан эскизлар ва журналлар етказиб берилди.

Шу билан бирга "Нур Мухаммад Ислом Обод" масъулияти чекланган жамияти томонидан “Бир марталик тиббиёт қўлқоплари” ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ички ва ташқи бозорга сотилиши жараёни билан қизиқиш билдирган Туркманистон Республикаси элчиси мазкур ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг Туркманистон Республикасига экспорт қилинишига кўмаклашишини билдириб Туркманистон Республикасидан харидорларни жалб қилишига кўмаклашишини билдирди. Шу билан бирга Малайзия элчиси томонидан ушбу лойиҳанинг 2-босқич лойиҳасини амалга оширишда ёрдам беришини билдирди. Мазкур лойиҳа амалга оширилса туман эжкспорт кўрсаткичи сезиларли даражада ошади.

Туркманистон Республикаси элчиси томонидан Саримой маҳалласида жойлашган туркман гиламларини ишлаб чиқариш кооперацияси билан танишиб гилам ишлаб чиқариш учун 10 та аёлларни малакасини ошириш мақсадида Туркманистонда ўқитишда ёрдам беришини билдирди ҳамда гилам ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун ёрдам беришини билдирди.

Туманнинг Тупроққалъа маскани худудининг Саримой маҳалласида қурилаётган 20 ўринга мўлжалланган ТТЁ ва КВПларга керак бўладиган тиббий жихоз ва ускуналарни олишда Саудия Арабистони давлати ва Туркманистон элчилари амалий ёрдаб беришини билдирди.

Тупроққалъа маскани худудида 200 гектар майдонда қурилиши режалаштирилган қуёш электростанциясини лойиҳасини бажарилишида Саудия Арабистони давлати элчиси ёрдам беришини билдирди.

Тупроққалъа тумани худуди “Овчилик учун ёввойи қуш турларини етиштириш, уларни табиатга юбориш ва ов қилишга мўлжалланган табиат қўриқхонасини ташкил қилиш”да Саудия Арабистони давлати элчиси туманда овчиликни ривожлантириш учун ҳам ёрдам беришини билдирди.

Элчиларнинг Тупроққалъа худудида қурилиши режалаштирилган 1000 гектар майдонда замонавий турдаги иссиқхоналарни қуришда ва 1000 гектар майдонда дехқончилик учун ерларни барпо этилишида ўрганиб чиқиб ёрдам беришларини билдиришди.

 


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK Dekabr 16, 2021 - Автор: Машарипов Фурқат