"Нукус" ва "Саримой" бўйлаб медиатур ўтказилди
13.07.2021
Бугун бир қатор журналистлар билан Тупроққалъа туманининг чекка ҳудудда жойлашган "Нукус" ва "Саримой" маҳаллаларида "Обод қишлоқ", "Обод маҳалла" давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар.
Ташриф буюрганлар "Нукус" ва "Саримой! маҳаллалари ҳудудида аҳоли турар жойлари ва инфратузилма объектларини таъмирлаш, табиий газ, ичимлик суви, электр энергияси тармоқларини янгилаш, автомобиль йўлларига асфальт ётқизиш ва пиёдалар йўлакчалари барпо этиш, томорқа маданиятини шакллантириш ва тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги ишлар билан танишдилар.