«ТОЗА ҲУДУД» ДУК ТУПРОҚҚАЛЪА ТУМАНИ ФИЛИАЛИГА ЯНГИ МАХСУС ХИЗМАТ АВТОМОБИЛЛАРИ ТОПШИРИЛДИ
19.01.2022
«Тоза ҳудуд» давлат унитар корхонаси Тупроққалъа туман филиали томонидан ҳозирги кунда тумандаги 18 та маҳаллаларга махсус автомашиналар график асосида «сигнал» усулида хизмат кўрсатиб келмоқда.
Аҳолига хизмат кўрсатишни янада яхшилаш мақсадида Хоразм вилояти давлат унитар корхонаси ва туман ҳокимлиги ташаббуси билан «Тоза ҳудуд» Тупроққалъа тумани филиалига янги 2 та хизмат машиналари келтирилди.
Келтирилган янги машиналар туманнинг "Мухаббат", "Ёшлик", "Навбаҳор" ва "Саховат" маҳалаларига хизмат кўрсатишни бошлади.
Тупроққалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати